Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига учиб келди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни эрталаб Андижон вилоятига учиб кетди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати. Кейин Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюради.

Саёҳатдан мақсад «ҳудудларда иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш», дейилади хабарда.

Давлат раҳбари «саноат корхоналари ва янги уй-жойлар, ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси» билан танишишни режалаштирган.