Бугун, 21-февраль куни Эронда 5,3 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар бермоқда.
Зилзила эпицентри 352 минг аҳоли истиқомат қиладиган Бендер-Аббас шаҳридан 113 км шимоли-ғарбда жойлашган. Маркази 10 км чуқурликда жойлашган.
Ҳозирча вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 20-февраль оқшомида Туркия жануби-шарқида мос равишда 6,4 ва 5,8 магнитудали иккита янги зилзила содир бўлди. Яна бир табиий офат натижасида саккиз киши жабрланди. Ер силкинишлари Ливан, Сурия, Миср, Исроил ва Кипрда ҳам сезилган.