А-80 бензини қимматлашди – «Ўзбекнефтгаз» шарҳи

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 русумли бензин нархи ошган.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти маълумотларига кўра, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарувидаги «UNG Petro» ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳозирда 1 литри 6800 сўм бўлган АИ-80 бензинининг чакана нархи оширилмаган.

Қайд этилишича, 2022-йилнинг ўтган даврида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланган. Хусусан, бензин (109,5 фоиз) ва дизел ёқилғиси (113,2 фоиз) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик тўловлари ставкалари ошиши сабабли бензин нархи ошиши мумкинлиги ҳақида изоҳ берган эди.