Ўзбекистонда “бесоқолбозлик” учун 49 киши жазо ўтамоқда

Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда “бесоқолбозлик” учун 49 киши жазо ўтамоқда. Маълум қилинишича, жорий йилда улардан 9 нафари судланган.

Статистик маълумотларга кўра, қуйидагилар судланган:

  • 2016 йилда 6 киши;
  • 2017 йилда 15 киши;
  • 2018 йилда 7 киши;
  • 2019 йилда 7 киши;
  • 2020 йилда 9 киши.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ такрорий жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар такрорланмаслиги учун психологик хизмат ташкил этилди, дейилади ИИВ баёнотида.

Шунингдек, бундай маҳкумлар билан доимий равишда доимий равишда психологик ишлар олиб борилиши қайд этилган.